ДТМ тасдиқланган дарсликлар рўйхатини ўзгартирди

Matn15-noyabr, 2018, 21:282 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Яна дарслик масаласида

Бугун бир гуруҳ ўқитувчилар мурожаат қилиб, Давлат тест марказининг сайтидаги "Тасдиқланган дарсликлар рўйхати" саҳифасида рўйхат ўзгарганлиги ва ўқиш учун тавсия этилган бадиий адабиётлар олиб ташланганини айтишди.

Кириб текшириб кўрсам, ҳақиқатдан рўйхат ўзгартирилибди.

Ўша куни бежизга сўрамаган эдим, "бу охирги рўйхатми ишқилиб, кейин ўзгармайдими?" деб. Мана, хавотирим ўз тасдиғини топиб, рўйхат негадир ўзгариб қолди.

Савол туғилади: агар дарсликлар рўйхатидан бадиий адабиётлар олиб ташланган бўлса, унда энди уларни ўқиш шарт эмасми? Ёки бироздан кейин рўйхат яна ўзгариб, яна бадиий адабиётлар пайдо бўлиб қоладими?

Ва яна баъзи саволлар:
"Тасдиқланган дарсликлар рўйхати" дейиляпти, ким (қайси ташкилот) тасдиқлаган ўзи?
Қандай кўринишда: буйруқми, фармойишми, протоколми?
Имзо ёки муҳр борми?
Бу рўйхатнинг ҳуқуқий асоси қаерда?
Умуман, тест саволлари тузиладиган дарсликлар рўйхатини тасдиқлашнинг қонуний механизми мавжудми?

ДТМ исталган пайти ҳеч кимга айтмасдан сайтидаги рўйхатни ўзгартириб қўймаслиги учун, абитуриентлар қўлида бирорта ҳуқуқий асос бўлса яхши бўларди-да.

Эслатиб ўтаман, куни-кеча каналим орқали дарсликлар масаласида саволлар эълон қилганимдан сўнг, ДТМ эртаси куни ўз сайтида ушбу саволларга расмий муносабат билдирган эди. Ўша муносабатида қуйидагича сўзлар ҳам бор эди:

"Жорий йилда тест синовларига тайёргарлик кўришда фойдаланишга тавсия этилган дарсликлар билан биргаликда ўқув дастурларида ўрганиш назарда тутилган айрим бадиий адабиётлар келтирилган. Тест топшириқлари ҳам ушбу бадиий адабиётлардан тузилади, мазкур абадиётларни тўлиқ ўқиб чиқиш тавсия этилади."

Бугун эса бадиий адабиётлар рўйхати йўқолиб қолди. Қизиқ... Кутайликчи, кимдир тушунтириш берса керак ҳар ҳолда.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek