Xushnudbek.uz

  • Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

    Telegram

    Anbiyo va Haj suralari: Xatmi Qur'onning 17-porasi

    #РамазонТуҳфаси

    Anbiyo va Haj suralari | Xatmi Qur'on | 17 - pora | Ramazon Tuhfasi

    👉 https://youtu.be/TBa9uDDtFxo

    Ўзбек тилида маънолар таржимаси билан.

    1 - pora
    2 - pora
    3 - pora
    4 - pora
    5 - pora
    6 - pora
    7 - pora
    8 - pora
    9 - pora
    10 - pora
    11 - pora
    12 - pora
    13 - pora
    14 - pora
    15 - pora
    16 - pora

    0
  • Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

    Telegram

    Шавкат Мирзиёев Шон-шараф музейини кўздан кечирди

    +6

    Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғидаги Шон-шараф музейини кўздан кечирди.

    - Бу музейнинг пайдо бўлиши адолатнинг тикланиши демакдир. Бу ишлардан мақсад-муддаоимиз - халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабага қўшган буюк ҳиссасини тарихга муҳрлаб қўйиш, ёш авлодларга етказиш. Юз йиллардан кейин ҳам одамлар келиб, уруш воқеалари ва оқибатларини, тинчлик қадрини билиши керак, - деди Президент.

    0
  • Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

    Telegram

    Ўзбекистонда Freelance истиқболи онлайн форуми

    Жуда яхши суҳбат бўляпти, кўришни тавсия қиламан. Ўзбекистонда IT соҳаси билан боғлиқ жуда кўп муаммолар борлиги, бу муаммолар сабаб давлат миллионлаб доллар пулларни йўқотаётгани ҳақида аччиқ ҳақиқатлар айтилмоқда.

    Ўзбекистонда «Freelance истиқболи» онлайн форуми.

    Жонли эфирда томоша қилинг👇

    https://youtu.be/pM9bSxndKqo

    0
  • Kinozal· 6 ta video

    Barcha videolar
    Ўз ҳисобидан таътил олиш мажбурийми3:13
    10-may · 0 koʻrishPostni ochish →
  • Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

    Telegram

    9 май ҳақидаги фикрлар ва хотиралар

    Сизнинг юқоридаги постга муносабатингиз қандай?

    9 май Сиз учун аслида қандай кун? Қуйида шу ҳақдаги фикрларингизни билдиришингиз мумкин.

    Шунингдек, урушда қатнашган ота-боболарингиз бўлса, уларнинг хотиралари билан ўртоқлашишингиз ҳам мумкин.

    👉 @xushnudbek 👈

    0
  • Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

    Telegram

    9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳақида мулоҳазалар

    Бугун, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни.

    Ўзбекистонда расман дам олиш куни сифатида нишонланадиган байрамлар орасида ягона табрикланмайдиган байрам, мана шу бўлса керак.

    «9 май билан табриклайман» ёки «байрам муборак бўлсин» деган ибораларни ишлатмаслик керакмикин, деган фикрдаман (лекин беихтиёр кўп ишлатамиз). Чунки бугун урушда ҳалок бўлган 500 минг ота-боболаримизнинг ёрқин хотирасини ёд этишимиз, уларнинг ҳаққига Қуръон тиловат қилишимиз керак. Шунингдек, бугун ҳаёт бўлган уруш қатнашчиларини қадрлашимиз лозим. Табрикласак ҳам балки фақат уларни табриклашимиз керакдир, ким билсин.

    Ғалаба ҳақида

    Кўпчилик 9 майни «Ғалаба куни» сифатида эътироф этилишини ёқтирмайди. Бу гапларга 2 хил муносабатда бўламан.

    Биринчидан, бугунги байрам номини расман «Ғалаба куни» сифатида ишлатилишига мутлоқ қаршиман. Бугун «Хотира ва қадрлаш куни». Бу қонунларимизда ёзиб қўйилган.

    Иккинчидан, “ғалаба куни” сўзи атоқли от мазмунида эмас, шунчаки 9 майни сифатлаш учун кичик ҳарфлар билан ёзиладиган кўринишда ишлатилса, бунинг нотўғри ёки ёмон жойи йўқ. Сабаби гарчи Иккинчи жаҳон уруши расман 2 сентябрда Япониянинг капитуляциясидан кейин тугаган бўлсада, лекин айни 9 майда фашизм устидан ғалаба қозонилган. Бу ҳам тарихий факт ва буни инкор қилмаслик керак.

    «Урушда ғолиб ва мағлублар бўлмайди» деган ибораларни ҳам кўп ишлатамиз. Бу ҳам фалсафий жиҳатдан тўғри. Аммо фактик жиҳатдан урушда мағлублар бўлгани сингари, ғолиблар ҳам бўлади. Яъни тарихий факт шуки, Гитлер Германияси ва уни қўллаб-қувватлаган давлатлар иттифоқчилар қўшинига мағлуб бўлган. Демак, ғолиблар ҳам бор, ғалаба ҳам бор.

    Ўйин-кулгу ҳақида

    Аммо бу ғалабани нишонлаш, байрам, ўйин-кулгу қилиш қай даражада тўғри, буниси ҳам баҳсли масала. Менинг фикримча, ўйин-кулгуга ҳожат йўқ, бироқ бошқачароқ кўринишда нишонлаш мумкин.

    Мил. авв. 279 йилда Аускул шаҳри ёнидаги жангда Эпир шоҳи Пирр рим қўшинлари устидан ғалаба қозонади. Аммо бу жангда Пирр шунчалар кўп йўқотишга учрайдики, жангдан кейин «агар биз римликлар устидан худди шунақа яна бир марта ғалаба қозонсак, унда бутунлай қирилиб кетамиз» дея таъкидлайди. Ўшандан буён жуда катта йўқотишлар билан эришилган ва мағлубиятга тенг ғалабаларга «Пиррча ғалаба» деган иборани ишлатишади.

    Иккинчи жаҳон уруши ҳам бутун инсоният учун аслида «Пиррча ғалаба» бўлган. Урушда тахминан 70 млн атрофида инсонлар қирилиб кетишган. Шу сабабли ҳам бу кунда ўйин-кулгу қилиш шарт эмас.

    Аммо яна бир қараш ҳам борки, урушда қатнашган кам сонли ветеранлар учун балки қанақадир тадбирлар қилиш керакдир, шундоқ ҳам уларнинг сони йилдан йилга камайиб кетмоқда. Балки ғанимат бўлган тирик тарихлар учун тириклик байрамини қилиб бериш керакдир, деган фикрлар ҳам йўқ эмас. Буни ҳам тўлиқ инкор этиш қийин.

    Байрам ва нишонлашга келсак, масалан, коронавирус бутун дунёни забт этди, 4 млндан ошиқ инсон шу вирусга чалинди, 300 минг атрофидаги инсонлар ҳалок бўлишди. Коронавирусга қарши илк муваффақиятли вакцина ўйлаб топилган кун, аслида байрам мисоли. Чунки бу кўринмас душманга қарши ғалаба бўлади. Дунё бу офатдан қутилади, ҳаёт яна ўз изига тушади, одамларга ўлим хавф солмайди. Ва мана шу кунни ҳар йили инсоният бир марта эслаб қўйиши, шифокорларни олқишлаши, ўлганларни ёд этиши, бўлиб ўтган ишлардан хулосалар чиқариши ва қандайдир кўринишда нишонлаши ҳам мумкин. Аммо бу ўйин-кулгу қилиш керак дегани эмас.

    Хулоса

    Хуллас бугунги кун атрофида турфа хил қарашлар мавжуд ва ҳар томоннинг ўз аргументлари, асослари бор. Бир кунга турлича қарашнинг борлиги хавотирли эмас, аксинча жамиятда турфа фикрлилик бўлгани яхши.

    Фақат энг ёмони бундай урушларнинг яна қайтарилиши ёки такрорлашга бўлган ҳаракатлардир. Урушни тарихнинг бир бўлаги сифатида кўпроқ ўрганишимиз, унинг даҳшатини англашимиз ва ҳар қандай шаклдаги урушга қарши чиқиб, тинчликни қадрлашимиз мақсадга мувофиқ, менимча.

    Ўтганларнинг руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин, илоҳим.

    Хотира ва қадрлаш куни муборак! (ия, ана, яна айтиб қўйдим билмасдан)

    👉 @xushnudbek 👈

    Davomini oʻqish
    0
  • Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

    Telegram

    Ramazon tuhfasi: Qur'onning 16-porasi va suralar tarjimasi

    #РамазонТуҳфаси

    Kahf (75 - 110), Maryam va Toha suralari | Xatmi Qur'on | 16 - pora | Ramazon Tuhfasi

    👉 https://youtu.be/AaliDcj79hY

    Ўзбек тилида маънолар таржимаси билан.

    1 - pora
    2 - pora
    3 - pora
    4 - pora
    5 - pora
    6 - pora
    7 - pora
    8 - pora
    9 - pora
    10 - pora
    11 - pora
    12 - pora
    13 - pora
    14 - pora
    15 - pora

    0
  • Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

    Telegram

    Ўзбекистонда коронавирус статистикаси: 8 май ҳолати

    8 май соат 22:00 ҳолати бўйича Ўзбекистон статистикаси:

    🦠 коронавирус аниқланганларнинг жами сони - 2325 нафар (бугун +27);

    ✅ тузалганлар - 1775 нафар (бугун +119);

    😷 ҳозирда даволанаётганлар - 540 нафар (бугун -92);

    ➖ вафот этганлар - 10 нафар (бугун ўзгариш йўқ).

    ❗️Бугун юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 119 нафари соғайиб, рекорд кўрсаткични қайд этди. Даволаниш кўрсаткичи 76 фоизга етди.

    👉 @xushnudbek 👈

    0