Туман ва шаҳарлар карантин тоифаларига ажратилди
Xushnudbek.uzAlbom1 daqiqa0tahrirlangan


⚡️Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, 11 майдан эътиборан туман ва шаҳарлар тоифаларга ажратилади:
- “сариқ” ва “қизил” тоифадаги вилоятларда коронавирус инфекцияси умуман аниқланмаган туманлар (шаҳарлар) “яшил” тоифага киритилади;
- “яшил” ёки “сариқ” тоифадаги вилоятнинг бирор-бир туманида (шаҳрида) коронавирус инфекцияси аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартирмаган ҳолда тегишли туманнинг (шаҳарнинг) ўзи “қизил” тоифага ўтказилади.
❓Ҳудуд ранги нимани англатиши ва қайси рангли ҳудудда нималар чекланганию, нималарга рухсат берилишини мана бу ердан (t.me/xushnudbek/5558) ўқишингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈


