Мақтааралда янги аҳоли пункти қурилиши бошланди
Xushnudbek.uzAlbom1 daqiqa0tahrirlangan


Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари Мақтаарал туманида янги аҳоли пункти қурилишига старт беришди
Мақтаарал туманининг маъмурий маркази - Мирзакент қишлоғида Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов янги микрорайон қурилишининг режаси билан танишиб, биринчи тураржой биноларининг пойдеворини қўйиш маросимида иштирок этди.
Мирзакент посёлкасида тошқиндан жабр кўрган Зенис, Жанатурмис ва Достик аҳоли пунктларида 500 оилалар учун якка тартибдаги тураржойлар, мактаб, болалар боғчаси ва ўрта тиббиёт марказларини қуриш режалаштирилган. Қурилиш ишлари Қозоғистон ва Ўзбекистон мутахассислари томонидан биргаликда амалга оширилади.
👉 @xushnudbek 👈







