Buxorodagi qurilishi tugallanmagan binoda gaz portladi
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0tahrirlangan

Бухоро шаҳридаги қурилиши тугалланмаган уйлардан бирида газ портлади. Вафот этганлар йўқ
Бугун, 4 февраль куни соат 17:50 да Бухоро шаҳри Ислом Каримов кўчасида қурилиши тугалланмаган 8 қаватли бинода газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди, дея хабар бермоқда ФВВ.
Олинган маълумотларга кўра, портлаш оқибатда ўн икки нафар ишчиларга енгил тан жароҳати етган. Жабрланганлар шаҳар касалхонасига жойлаштирилди. Бир кишининг аҳволи оғир.
Ҳозирги вақтга келиб ҳалок бўлганлар йўқлиги маълум бўлди.
Бино "White Group Trading" МЧЖ томонидан (раҳбари Кароматов Жамшид Жалолович) 2019 йилда аҳоли томонидан қабул қилинган буюртма орқали қурилиши бошланган. Қурилиш учун давлат томонидан кредит молиялаштирилмаган.
Чақнаш сабаблари: газ пайвандлаш ишлари 3 ой олдин бошланган. 4 февраль куни монтаж тўлиқ тугатилиб, синовдан ўтказилган. Синовдан ўтказиш вақтида чақнаш содир бўлган хонадонда газ қувурининг тўсгичи (заглушка) бўлмаганлиги сабабли сизиб чиққан газ ҳаво билан аралашиб, чақнаш содир бўлган.
👉 @xushnudbek 👈






