Когонда тупроқ ўпирилиши натижасида икки киши ҳалок бўлди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Когонда тупроқ ўпирилиши натижасида икки киши ҳалок бўлди

Кеча, 16 ноябрь куни Бухоро вилояти Когон шаҳрида тупроқ ўпирилиши натижасида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Ҳодиса соат 14:50да «Дўстлик» МФЙ Дўстлик кўчасида «61-Автокорхона» МЧЖ томонидан оқава сув қувурларини ётқизиш ишлари олиб борилаётган вақтда содир бўлган.

Бўйи 5−6 метр, эни 3 метр оралиғида кавланган чуқурликда 1000 мм. ли сув қувурлари ётқизилаётган вақтда чуқурнинг бир томони ўпирилиб тушган.

Натижада икки нафар ишчини тупроқ ва қум босиб қолган. Ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek