Навоийда тилла қуми кавлаш вақтида 4 киши ҳалок бўлди
Albom17-noyabr, 2021, 19:312 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Навоийда 4 нафар фуқаро қум босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди
Зарафшонда тилла қумини кавлаш вақтида 40-50 кишини қум босиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалганди. ФВВ ахборот хизмати ушбу ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 2021 йил 13 ноябрь куни соат тахминан 22:00 ларда Конимех тумани "Караката" ОФЙ ҳудудида жойлашган Лолазор номли чўл ҳудудида бир гуруҳ фуқаролар тупроқ таркибидан тилла қумларини кавлаб олиш билан шуғулланган ва кутилмаганда қум остида қолган. Оқибатда 4 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган.
Бош прокуратура ахборот хизматига кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @xushnudbek 👈
- 😱 5


