Talabalarning kontrakt pullari 50 foizgacha to‘lab beriladi
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0tahrirlangan


❓Қайси тоифага мансуб талабаларга контракт тўлаб берилади?
❗️Имкониятдан фойдаланинг!
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят ҳокимликлари билан ҳамкорликда “Талабага мадад” лойиҳасини ўтказмоқда. Бунда иқтисодий муаммоларга дуч келаётган талаба-ёшларнинг тўлов-контракти миқдори 50 фоизгача тўлаб берилади.
12 тоифа ушбу лойиҳада қатнашиш учун ариза бериши мумкин, масалан:
— оила “Темир дафтар”га киритилган бўлса;
— етим ёки боқувчисини йўқотган бўлса;
— ота-онасида ёки ўзида ногиронлиги бўлса;
— меҳрибонлик уйлари битирувчиси бўлса;
— ёш оилада эр-хотин ҳам талаба бўлса;
— оилада бир нечта фарзанд контрактда ўқиса ва ҳ.к.
Батафсил рўйхат тепадаги расмда келтирилган.
Лойиҳада қатнашишнинг қўшимча шартлари:
• талаба 18 дан 30 ёшгача бўлиши керак;
• бакалавриат ҳамда магистратура талабаси ҳам қатнаша олади;
• кундузги, сиртқи, кечки ва махсус-сиртқи таълим шакли қатнаша олади.
Имкониятдан фойдаланиш учун https://yoshlardaftari.uz/#/help-student/create линки орқали тизимдан рўйхатдан ўтиш лозим.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 9

