Озодбек Йўлдошев қудуққа тушиб кетган болани қутқарди

Foto13-iyun, 2022, 14:261 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzЧироқчида қудуққа тушиб кетган 6 ёшли бола 1 сутка ичида қутқариб олинди Кеча, 12 июнь куни соат 14:00 ларда Қашқадарё вилояти Чироқчи туман “Лангар” қишлоғида…

Таниб олинг, кун қаҳрамони — Озодбек Йўлдошев!

Қудуқдан қутқариб олинган 6 ёшли болакай ҳақида қўшимча маълумотлар эълон қилинди.

Унда айтилишича, болакайни қутқариш учун қудуққа бошқа бир бола туширилган. Махсус қутқарув операциясида “Қалқама” маҳалласида яшовчи 109-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси ОЗОДБЕК ЙЎЛДОШЕВ қутқарувчи акалари ва махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қудуқнинг тор туйнугидан мардонавор ўтиб, болакайни олиб чиққан. Баракалла, Озодбек! Ота-онангга раҳмат!

ФВВ матбуот котиби Мурод Содиқовнинг маълум қилишича, 6 ёшли болакай ҳам ёш бўлишига қарамай, кўрсатмаларни аниқ бажарган, қўрқмаган, арқонни ўзи белига боғлаган.

Қутқарувчилар учун энг катта хавф – боланинг устига тупроқ босиб қолишининг олди олинган ва жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилинган.

Барча қутқарувчиларга, шунингдек Озодбек Йўлдошевга катта раҳмат! Уларни камида давлат мукофоти билан тақдирлаш керак!

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 5159
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek