Қамчиқ довонидаги қор кўчкиси ва вазият
Қамчиқ довонидаги вазият
12 март куни соат 7:30 ларда А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг 229,8 км ҳудудида, автомобил йўлидан 80-100 метр узоқликда тоғ ёнбағирликларидан 300 минг метр/куб ҳажмда қор кўчкиси содир бўлиб, қор массалари “Қамчиқсой” сойи ўзанига тушган.
Шунингдек, “Тошкент-Водий” йўлининг 6 та жойида тош-тупроқ массаси ўпирилиши содир бўлиб, йўл четдаги ҳандаққа (кюветга) тушган. Бундан ташқари номустаҳкам тош массалари автомобиль йўлига тушиши мумкин бўлган ҳудудлар аниқланган.
Ҳозирда хавфли ҳудудларда тош массаларини мажбурий тушириш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда. Довон йўлида содир бўлган геологик ва гидрометеорологик ҳодисалар натижасида жабрланган ва жароҳат олганлар йўқ.
👉 @xushnudbek 👈
- 😱 659
