Нарпайда бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан вафот этди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Яна ис гази ва яна Самарқанд. Нарпайда бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан вафот этди

Самарқанд вилояти Нарпай туманида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан вафот этган.

Маълум бўлишича, 2021 йил 22 октябрь куни Нарпай тумани Нарпай маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.С., унинг турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзанди яшаш уйида ташқи томонидан тан жароҳатларсиз топилган. Дастлабки текширувда уларнинг ис газидан вафот этгани аниқланган.

Ҳодиса юзасидан Нарпай туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «а»,«б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Йил бошидан бери республикада 96 киши ис газидан заҳарланиб вафот этган ҳақида аввалроқ хабар бергандик. Самарқанд вилоятининг ўзида 15 октябрдан 25 октябргача, яъни 10 кун ичида 8 киши ис газидан ҳалок бўлган. 29 октябрда эса Ургут туманида аёл ва унинг икки нафар фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этган.

❗️Ўзингиз ва оилангиз тақдирига бефарқ бўлманг. Техника ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг, илтимос.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek