Фарғонада ота-бола ис газидан заҳарланиб вафот этди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Хонадондаги қўлбола иситиш печи ва унинг атрофидаги жиҳозлар

Фарғонада ота-бола ис газидан заҳарланиб вафот этди

Маълум бўлишича, 17 ноябрдан 18 ноябрга ўтар кечаси Фарғона тумани, Гулшан МФЙ, Само кўчасидаги уйларнинг бирида истиқомат қилувчи 62 ёшли X.A (эркак) ва бирга яшовчи 31 ёшли ўғли X.B яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиш натижасида ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Сиздан хонандонингиз ва бошқа бинолардаги газ анжомларида газ сизиб чиқиш ҳолатлари бор ёки йўқлигига эътиборли бўлишингизни, оловдан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз», – дейилади хабарда.

P.S.: минг афсуски, юртимизда ҳар йили автоҳалокатлар ва ис газидан вафот этаётганлар сони қирғинбарот уруш бўлаётган айрим мамлакатлардаги ўлимлар сонидан кўпроқ. Худога шукрки, осмонимиз мусаффо ва юртимиз тинч, аммо…

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek