Qozog‘istondan o‘qishini ko‘chirayotganlarga ruxsat berildi
❗️Ўқишини Қозоғистондан кўчираётган айрим талабалар диққатига
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Қозоғистон Республикаси Miras, Silkway, Орда, Марказий Осиё инновация ҳамда Қуатбеков номидаги Халқлар дўстлиги университетларининг лицензияси бўйича берган расмий маълумотига асосан, ушбу университетлардан ўқишини республика ОТМларига кўчириш учун ўтказилган имтиҳон натижалари асосида тавсия этилган талабаларнинг белгиланган тартибда ўқишга қабул қилинишлари ҳамда дарсга қатнашишларига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан рухсат берилди.
Бунга қадар ушбу талабалар гарчи имтиҳондан етарли ўтиш балини олган бўлсалар ҳам, ўқиётган ОТМларининг аккредитацияси бўйича муаммоларга дуч келишаётган эди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1


