Ўзбекистонда йил бошидан буён 106 киши ис газидан вафот этди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Manba:UzA | Tezkor xabarlar

Жорий йилда ис газидан неча нафар фуқаро вафот этгани маълум қилинди

Шавкат Мирзиёев раислигида қиш мавсумига тайёргарлик масаласида ўтаётган видеоселектор йиғилишида жойларда ис газидан заҳарланиш ва чақнаш ҳолатлари ҳам учраётгани таъкидланди, дея хабар бермоқда ЎзА мухбири.

Жорий йилнинг ўтган даврида бундай нохуш ҳолатлар оқибатида 106 нафар фуқаро вафот этган, 190 нафари заҳарланган ва куйиш тан жароҳати олган. Жумладан, бугун Янгийўл туманида 3 нафар фуқаро ис газидан оламдан ўтган.

Президентимиз Янги йил байрами кунлари ёнғин хавфсизлиги, ис газидан заҳарланиш ва чақнашлар билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича мутасаддилар ҳушёрликни янада ошириши кераклигини таъкидлади.

Каналга уланиш:
➡️ @uzauz

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek