Йил бошидан бери 96 киши ис газидан вафот этди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Йил бошидан бери 96 киши ис газидан заҳарланиб вафот этган
28 октябрга қадар аҳоли орасида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 46 та нохуш ҳолат содир бўлиб, уларда 96 киши вафот этган ва 35 киши жабрланган. Қўрқинчли рақамлар.
Сўнгги 10 кунда Самарқанд вилоятида 4 та ҳолат қайд этилиб, 8 киши вафот этган. Ачинарлиси, уларнинг 5 нафари вояга етмаган болалардир.
Афсуски, кунлар совишни бошлаши билан бу каби фожиалар ҳақида тез-тез эшитадиган бўлиб қоляпмиз. Эҳтиётсизлик ва техника хавфсизлигига риоя қилмаслик оқибатида ўтин ва кўмир қолдиқлари тўлиқ ёниб бўлмасдан ўчиб қолмоқда. Натижада тутаб, хона ҳавоси таркибида ис газининг пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Ис гази ўта ўткир, таъсирчан бўлади. Унинг ўлимга олиб келиш оралиғи жуда қисқа. Масалан, хона ҳавоси таркибида 0,1 фоиз ис гази йиғилса, ярим соат ичида хонадаги барча кишилар вафот этиши мумкин.
❗️Ўзингиз ва фарзандларингиз тақдирига бефарқ бўлманг! Иситиш техникаларидан тўғри фойдаланинг, илтимос!
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2


