Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат давридаги чекловлар

Matn3-iyul, 2022, 08:431 daqiqa0 koʻrish
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzФуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун аниқ таҳдид, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимларига ҳужум қилиш, уларнинг қурол ва техникасини эгаллаб олиш ҳолат…

Фавқулодда ҳолат амал қилиши даврида қуйидаги чоралар ва вақтинчалик чекловлар ўрнатилади:

а) жамоат тартибини, ўта муҳим ва тоифаланган объектларни ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятини таъминловчи инфратузилма объектларини муҳофаза қилиш кучайтирилади;

б) Қорақалпоғистон Республикасида ҳаракатланиш эркинлиги, шу жумладан, транспорт воситалари учун чекланади;

в) жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар текширилиши, уларнинг шахсий кўрикдан ўтказилиши, улардаги ашёлар ва транспорт воситалари кўздан кечирилиши таъминланади;

г) Қорақалпоғистон Республикасига кириш ҳамда ундан чиқиш чекланади;

д) тинч йиғилишлар, кўнгилочар, спорт ва бошқа оммавий тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилиши тақиқланади;

е) юридик шахслар фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатишга қаратилган иш ташлашлар ва бошқа ҳар қандай ҳаракатлар тақиқланади;

ж) қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, махсус воситалар, заҳарли моддалар сотилиши тақиқланади, шунингдек, дори ва гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорлар ҳамда этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари муомаласининг алоҳида тартиби жорий этилади;

з) жисмоний шахслардан қурол ва ўқ-дорилар, заҳарли моддалар, юридик шахслардан эса қурол, ўқ-дорилар ва заҳарли моддалар билан бир қаторда ҳарбий ва ўқув-ҳарбий техника, портловчи ва радиоактив моддаларнинг вақтинчалик олиб қўйилиши таъминланади.

Фармоннинг тўлиқ матни:
https://uza.uz/posts/386859

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek