Мудофаа вазирлиги кучлари фавқулодда ҳолатга жалб этилади
Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун аниқ таҳдид, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимларига ҳужум қилиш, уларнинг қурол ва техникасини эгаллаб олиш ҳолатларини инобатга олиб, шунингдек, “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Конституциявий қонунининг 23-моддасига мувофиқ қуйидаги вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг кучлари ва воситалари қўшимча равишда жалб этилади:
➖ фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудга кириш ва ундан чиқишнинг алоҳида режимини таъминлаш;
➖ аҳолининг ҳаёт фаолиятини ва транспортнинг ҳаракатланишини таъминловчи объектларни ҳамда инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғи, шунингдек, атроф-муҳит учун юқори хавф туғдирадиган объектларни муҳофаза қилиш;
➖ қурол, жанговар ва махсус техника қўлланилган ҳолда зўравонлик ҳаракатлари билан бирга юз берадиган тўқнашувларда иштирок этаётган қарама-қарши курашаётган тарафларни ажратиш;
➖ қонунга хилоф қуролли тузилмалар фаолиятига чек қўйишда иштирок этиш;
➖ Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг кучлари таркибида фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этишда, шунингдек, одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишда иштирок этиш.
Фармоннинг тўлиқ матни:
https://uza.uz/posts/386859
👉 @xushnudbek 👈

