Фавқулодда ҳолат пайтида амал қилиш керак бўлган қоидалар

Ovozli3-iyul, 2022, 19:2020 daqiqa0 koʻrish

0:00 / 18:44

❓Фавқулодда ҳолат нима дегани ва у пайти нималар қилиш ёки нималар қилмаслик керак?

Қорақалпоғистонда бўлган воқеалардан барчамиз таассуфдамиз ва Ватанимиз тинчлиги учун хавотирдамиз. Шахсан ўзимнинг ичимга чироқ ёқса ёришмайди ҳозир. Аллоҳим ўзи хайрлисини беришидан умидвормиз.

Бўлган воқеалардан сўнг бугундан бошлаб Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди, соат 21:00 дан соат 07:00 гача комендантлик соати жорий қилинди. Аллоҳга шукрки, юртимизда фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳолатлари камдан-кам бўлади.

Шу сабабли кўпчилик бу пайтда нима қилиш мумкин ёки нима қилиш мумкин эмаслигини билмаяпти.

Юқоридаги аудиода ҳуқуқшунос сифатида Қорақалпоғистондаги юртдошларимизга фавқулодда ҳолат пайти асқатиши мумкин бўлган 10 та маслаҳат беришга ҳаракат қилдим.

18 дақиқа кетказган вақтингизга рози бўласиз.

Юртимиз тинчлигига кўз тегмасин, илоҳим, барчаси тезда ўз ҳолига қайтсин.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek