Қорақалпоғистонда комендантлик соати вақти қисқартирилди

Matn13-iyul, 2022, 17:391 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

❗️Қорақалпоғистонда комендантлик соати вақти қисқартирилди

Қорақалпоғистондаги вазиятнинг барқарорлашгани ва ҳудуд аҳолисининг одатдаги ҳаёт тартибига қайтаётганини ҳисобга олиб, Президент томонидан Қорақалпоғистон ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат режими юмшатилди, яъни комендантлик соатининг амал қилиш вақти соат 23 дан соат 5 га қадар этиб белгиланди. Ҳозиргача соат 21 дан соат 7 га қадар эди. Демак, комендантлик соати вақти 10 соатдан 6 соатга туширилди.

Мазкур ўзгартиришлар тўғрисидаги фармон давлатимиз раҳбари томонидан имзоланди ва Олий Мажлис палаталарига тасдиқлаш учун йўлланди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek