Navbahorda haydovchilik guvohnomasi bilan bog'liq firibgarlik

Foto13-iyul, 2022, 15:122 daqiqa0 koʻrish

Навбаҳор туманида 5,5 млн сўм эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлишган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, “Ватанпарвар” ташкилоти Навбаҳор туман ўқув спорт техника клуби собиқ мураббийи Т.Қ. фуқаро Ж.га автомактабда бўлиб ўтаётган ўқув гуруҳига уни навбатсиз киритиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасига “D” ва “Е” тоифасини қўшиш эвазига 3,3 млн сўм ва 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

P.S.: амалиётда тез-тез учрайдиган ҳолат, кимдир пора билан ёки шу каби бирор жиноят устида қўлга тушса, дарров ўша ходим “собиқ” мақомини олади. Ўта кутилмаган тасодифга кўра, айнан ўша инсон 4-5 кун олдин ишдан бўшаган бўлиб чиқади. Уддабурон раҳбарият тезда орқа сана билан буйруқ расмийлаштириб қўяди. Шу сабабли ҳам конкрет пора билан қўлга тушса ҳам, лекин сохта “собиқ” мақоми туфайли фирибгарлик билан жиноят иши қўзғатилади, пора олиш билан эмас.

Ҳозирги ҳолатда “собиқ мураббий” қачон ишдан бўшаганини билмайман, шунчаки эсимга тушиб кетди.

Гарчи йўлларимизда ҳар йили минглаб одамлар ҳалок бўлаётган бир пайтда, уқувсиз ҳайдовчиларга “права” сотишни тизимга айлантирганлар аниқланса-да, уларга атиги “фирибгарлик” билан иш қўзғатилади холос. Демак, зарарни қопласа, яъни пулини қайтариб берса, қамалмайди ҳам. Нима ҳам дердик, dura lex, sed lex.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek