Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномасини сотиб олиб бериш ваъдаси

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномасини сотиб олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Бухоро вилояти ИИБнинг хабар беришича, ўтказилган тезкор тадбир давомида Когон туманида яшовчи 1987 йилда туғилган Р.Р. исмли шахс ўзга бир фуқарони алдаб, унга ваколатли танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 650 минг сўм пора беришга далолат қилиб, кимёвий ишлов берилган пулларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @xushnudbek👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek