Тошкент ёшлар форуми – 2021 бўлиб ўтади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo2 daqiqa0tahrirlangan

Ёшлар вазирлар ва бошқа амалдорлар билан учрашади

20-21 декабрь кунлари Congress Hall биносида Тошкент ёшлар форуми – 2021 бўлиб ўтади.

Форумнинг дастлабки кунида иштирокчи ёшлар Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, адлия вазири Русланбек Давлетов, АКТ вазири Шерзод Шерматов, маданият вазири Озодбек Назарбеков, олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов билан суҳбатлашади.

21 декабрь куни эса Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков, соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев билан ёшлар ўртасида суҳбатлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Вазирларга саволларни қуйидаги Telegram-бот орқали юбориш мумкин: https://t.me/toshkent21bot

  • 👍 3
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek