Toshkent yoshlari forumi o‘tkazildi
Xushnudbek.uzVideo4 daqiqa0tahrirlanganTashkent city’да жойлашган Congress Hall мажмуасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилган ”Тошкент ёшлари форуми” ўтказилди.
Форумда Бош вазир ўринбосарлари Азиз Абдуҳакимов ва Беҳзод Мусаев, шунингдек, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов, маданият вазири Озодбек Назарбеков, жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевлар билан ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди.
Шунингдек, адлия вазири Русланбек Давлетов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов, Бош вазир маслаҳатчиси Олимжон Умаровлар билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Бундан ташқари, таниқли блогерлар билан мулоқотлар ҳамда Тик-ток ва инстаграмнинг машҳур фойдаланувчилари билан учрашувлар ўтказилди.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан “2021 йилда пойтахтдаги ёшлар ҳаёти” мавзусида тақдимот ўтказилди. Ёшлар форумининг сўнгги кунида фаол иштирокчилар тақдирланди.






