Коррупция ҳақида хабар бермаганларни ишдан бўшатиш таклифи

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Коррупция ҳолати тўғрисида хабар бермаган ходимни ишдан бўшатиш таклиф этилмоқда

Меҳнат кодекси манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўрмаганлиги ҳамда жиноятга, шу жумладан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар фактлари тўғрисида хабар бериш мажбуриятини бажармаганлиги туфайли ходим билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишни назарда тутувчи норма билан тўлдирилиши мумкин.

Бош прокуратура томонидан тайёрланган қонун лойиҳасида мазкур кодекснинг 100-модданинг иккинчи қисми 4-1-банд билан тўлдириш таклиф қилинмоқда.

Амалдаги Меҳнат кодексининг 100-моддаси меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга оид қоидаларни назарда тутади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek