Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Matn29-dekabr, 2021, 10:291 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzВаниҳоят: “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш аг…

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кеча бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинибди.

Қонун лойиҳаси билан давлат фуқаролик хизматчисининг мақоми, одоб-ахлоқ қоидалари, шунингдек, давлат хизматчиларининг даромади ва мол-мулкини декларациялаш, коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмаслиги каби нормалар ўз аксини топмоқда.

Депутат Расул Кушербаев ушбу қонун лойиҳаси ҳақида шундай фикр билдирди:

«Қонун лойиҳасида камчиликлар борлиги, бутун бошқарув тизими тўлиқ қамраб олинмагани ҳақида фикрлар билдириляпти. Шахсан мен ҳам бу фикрларга қўшиламан. Бироқ яна бир масала – биз бундай қонунни қабул қилишда анча кеч қолдик.

Шу боис, ҳозирги ҳаракатларни бу йўлдаги дадил ва бошланғич қадам сифатида қараб, тезроқ қонунни қабул қилиш керак, деб ҳисоблайман», - деб ёзди Кушербаев.

👉@xushnudbek👈

  • 👍 19
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek