Давлат хизмати тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди

Matn21-may, 2018, 13:162 daqiqa0 koʻrish

Manba:davletovuz

Ва ниҳоят 25 йилдан бери кутилаётган “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинди. Лойиҳа матни рус тилида эканлиги хусусида аюҳаннос солмаймиз, чунки шундоқ ҳам бу иш билан кўпчилик банд.

Қонун Президентга, депутатларга, сенаторларга, маҳаллий кенгашлар депутатларига, судьяларга, яъни сайланадиган лавозимларга татбиқ этилмайди.

Бош вазир, ҳукумат аъзолари, ҳокимларга ушбу қонун талаблари қўлланилиши мумкин. Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳуқуқий мақоми ўзига хослигидан келиб чиқиб қўлланилади.

Давлат хизмати нима? Қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг давлат лавозимларида ёки Миллий кадрлар захирасидаги оммавий манфаатларда амалга ошириладиган ҳақ тўланадиган профессионал фаолиятидир.

Давлат хизмати сиёсий бетараф бўлишлари керак бўлади. Сиёсий партиялар тузмайди, сиёсий партияларга аъзо бўлмайди. Айни пайтда сиёсий баёнотлар бермаслиги керак бўлади. Модомики бу баёнот унинг мансаб вазифасига кирмаса.

Давлат хизматчилари фаолияти парламент, жамоатчилик ёки прокуратура органлари томонидан назорат қилинади.

Давлат хизматчилари жуда кўп ижтимоий ҳимоя ва бошқа кафолатларга эга бўлади. Қонунда албатта улар умумий берилади.

Давлат хизматчиси муаллимлик, илмий ёки бошқа ижодий фаолиятдан ташқари ўзга ишлар билан шуғулланмаслиги керак. Шахсан ёки у билан аффиланган шахслар (бировнинг номидан очиб ҳам дейилмоқчи) орқали тадбиркорлик қилишга ҳақли эмас.

Қонунда манфаатлар тўқнашуви алоҳида кўрсатиб ўтилган.

Мабодо давлат хизматчиси фаолиятида манфаатлар тўқнашувига дуч келса, раҳбариятини албатта ёзма равишда огоҳлантириши лозим. Яъни сиз бирор қарор чиқараётганингизда, бу қарорингиздан қавми-қариндошларингиздан ёки сизга боғлиқ ҳолда наф кўриши мумкин бўлган яқинларингиз бўлса, албатта, шефингизни огоҳлантирасиз. “Узр, шу қарорни қабул қилсам, хотинимнинг компанияси фойдаси икки карра ошиши мумкин” деб. (Шартли мисол).

Давлат хизматчилари даромадлари декларация қилинади. Коррупцияга қарши курашишга бел боғлаганлар шуни узоқ кутишган эди.

Олдиндан айтган маъқул, қонун лойиҳаси улар орзу қилгандек эмас.

Барча давлат хизматчилари (кўмакдош техник давлат хизматчилари бундан мустасно) мол-мулки, ўз даромадлари ва “ХХХ” суммадан зиёд харажатлари тўғрисида декларация, шунингдек, оила-аъзоларининг, шу жумладан, ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандларининг худди шундай даромадлари ва харажатлари ҳақида қонунчиликда белгиланган тартибда декларация топширишлари керак бўлади. Дарвоқе, декларация бирор-бир сайтда эълон қилинсин деган талаб йўқ, декларация ваколатли орган томонидан текширилади.

Россия қонунчилигидан фарқли ўлароқ вояга етмаган ва етган болалари ҳам, ота-онаси ҳам декларация топширади.

Давлат хизмати институционаллашади. Яъни Президент ҳузурида Давлат хизмати миллий агентлиги соҳадаги ваколатли орган бўлади. У Президентга ҳисобдор бўлади ҳамда парламент ҳузуридаги Давлат хизмати кенгаши томонидан назорат қилинади.

Қонун лойиҳасида, албатта, яхши гаплар кўп. Эринмасдан ўқиб кўринг. https://regulation.gov.uz/ru/documents/2373

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek