Давлат хизмати тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамада
"Давлат хизмати тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилибди - https://regulation.gov.uz/ru/documents/2373
Одатдагидек рус тилида. Ёки бизда ўзбек тилида қонун ёза оладиган мутахассислар йўқ, дея бизни ишонтиришмоқчи бўлишади, ёки қабул қилиниши кўзда тутилган қонунлар халқнинг катта қисмига қизиқ эмас, тор доирадаги инсонлар кўрса бўлди, деб ўйлашади. Ёки шунчаки давлат тилини аллақачон ҳурмат қилмай қўйишган.
Бу мавзуда, яъни қонун ижодкорлиги соҳасида ўзбек тили абгор ҳолга келганлиги ҳақида алоҳида мақола ёзишни режалаштириб қўйганман, насиб қилса.
Майли, ҳар не бўлмасин, мавжуд шароитга кўникишга мажбурмиз. Бургага аччиқ қилиб, кўрпа ёқмайлик, ушбу қонун лойиҳасида фаол иштирок этайлик. Чунки бу қонун гарчи ўз номи билан "Давлат хизмати тўғрисида" бўлса ҳам, лекин қонуннинг оқибатлари ҳар бир халқ вакилига бевосита таъсир кўрсатади. Шу сабабли таклифлар беришни унутманг.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ



