Ўзбек тилининг ҳурмати ҳақида: қонун лойиҳалари таҳлили

Matn21-iyun, 2019, 20:392 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Ўзбек тилининг ҳурмати ҳақида (2-қисм)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталига (regulation.gov.uz) сўнгги 1 ҳафта давомида 6 та қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Шундан 1 таси ўзбек/рус тилида, 3 таси фақат ўзбек тилида, 2 таси фақат рус тилида жойлаштирилган.

Фақат рус тилида, ўзбек тилидаги муқобилисиз жойлаштирилган қонун лойиҳалари Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жойлаштирилган.

Рўйхат билан танишинг.

Ўзбек ва рус тилларида

Лойиҳа номи: Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Муаллиф: Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги
Муҳокама даври: 19.06 – 03.07
Муҳокама учун ҳавола

Фақат ЎЗБЕК тилида

Лойиҳа номи: “Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Муаллиф: “Ўзархив” агентлиги
Муҳокама даври: 18.06 – 02.07
Муҳокама учун ҳавола

Лойиҳа номи: Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Муаллиф: Қурилиш вазирлиги
Муҳокама даври: 18.06 – 03.07
Муҳокама учун ҳавола

Лойиҳа номи: Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Муаллиф: Адлия вазирлиги
Муҳокама даври: 19.06 – 04.07
Муҳокама учун ҳавола

Фақат РУС тилида

Лойиҳа номи: О драгоценных металлах и драгоценных камнях
Муаллиф: Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси
Муҳокама даври: 14-29 июнь
Муҳокама учун ҳавола

Лойиҳа номи: О социальных услугах для престарелых, лиц с инвалидностью и других социально- уязвимых категорий населения» в новой редакции
Муаллиф: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Муҳокама даври: 20.06 – 05.07
Муҳокама учун ҳавола

Шунингдек, сўнгги 1 ҳафтада 8 та Президент қарор ва фармонлари муҳокамага қўйилган бўлиб, уларнинг 2 таси ўзбек/рус тилида, 2 таси фақат ўзбек тилида, 4 таси (50%!!!) фақат рус тилида муҳокамага қўйилган.

Жумладан, Энергетика, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда Гидрометеорология хизмати маркази фақат рус тилида ҳужжат лойиҳасини жойлаштирган.

Биз юқорида номи тилга олинган 6 та давлат ташкилотига аввалги саволимизни такрорлаймиз: Сиз учун ўзбек тилининг ҳурмати борми, йўқми?

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek