Коррупционерлар учун чекловлар ва жазолар кучайтирилади

Matn23-iyun, 2021, 11:001 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

⚡️Коррупционерлар қора рўйхати ва кучайтириладиган жазолар

Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган ва жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилиниши кутилаётган президент фармони лойиҳасига кўра:

✅ Коррупцияда айбланган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилади;

✅ реестрга киритилган шахсларга нисбатан қуйидаги чекловлар ўрнатилади:
➖ давлат хизматига қабул қилинмайди;
➖ давлат мукофотлари билан тақдирланмайди;
➖ назорат остида бўлган корхоналар акцияларига эгалик қила олмайди.

✅ 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчиси, унинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари даромадлари мажбурий декларация қилинади.

✅ Манфаатлар тўқнашуви ҳисобланадиган мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари белгиланиб, уларни амалга ошириш қатъиян тақиқланади.

✅ Коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади. Бунда:
➖ коррупцияга оид жиноятлар тоифасига кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхати белгиланади;
➖ бундай жиноятлар учун узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чоралари белгиланади;
➖ декларациялашда аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик ва манфаатлар тўқнашуви учун жиноий жавобгарлик белгиланади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek