Давлат хизматчилари учун янги тақиқ ва мажбуриятлар

Matn2-mart, 2022, 15:121 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uz⚡️ «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун қабул қилинди Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги йиғилишида кўпдан буён муҳокама қилинаётган муҳим қон…

✅ Шунингдек, қонун билан давлат хизматчисига ўзининг даромади ва мол-мулки тўғрисида декларация топшириш мажбурияти юкланмоқда.

Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмайди.

Бундан ташқари, қабул қилинган қонунда давлат фуқаролик хизматчисига қуйидагилар тақиқланмоқда:

❌ ўзаро яқин қариндошлик ёки қуда-андачиликда бўлган шахслар бевосита бўйсунув ва назорати остидаги давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш;

❌ педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланиш;

❌ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ёки тадбиркорлик фаолияти ташкил этиб, унинг муассиси бўлиш;

❌ ўз мавқеидан фойдаланиб ёки ўз хизмат вазифасини бажариш эвазига жисмоний ва юридик шахслардан ҳар қандай турдаги мукофот ёки совға олиш;

❌ чет эл фуқаролигига эга бўлиш;

❌ республика ҳудудидан ташқарида банк ҳисобварақлари очиш, кўчмас ва бошқа мол-мулкка эгалик қилиш.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 658
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek