Ўзбекистон пахта теримида мажбурий меҳнатга барҳам берди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Ўзбекистон 2021 йилги пахта терими даврида мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам беришга муваффақ бўлди — Халқаро меҳнат ташкилоти
“Ҳамкорлигимиз ижобий натижаларни берди — чунки 7 йилдан сўнг бу йилги ҳисобот ўзбек пахтаси болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан холи эканлигини кўрсатди”, — деди ХМТ Бош директори Гай Райдер.
Ҳисоботда айтилишича, 2021 йилда пахта теримида қатнашганларнинг 99 фоизи ўз хоҳишига кўра ишлаган.
Юқоридаги графикада пахта теримидаги мажбурий меҳнат улушининг пасайиши ва бир кг пахта учун тўланадиган ҳақнинг ўсиб бориши қайд этилган.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 993



