Пахта теримида мажбурий меҳнат учун мансабдорлар жазоланди

Matn1-noyabr, 2021, 10:111 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Фуқароларни пахта теримига мажбурий жалб қилган 5 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди

Давлат меҳнат инспекциясига кўра, жорий йилги пахта мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйганлиги учун 5 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, 1 та ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар судларга киритилган.

Шу билан бирга, пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнат ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид жами 128 та мурожаат келиб тушган. Шундан, call марказ орқали 54 та, web сайт орқали 15 та, ижтимоий тармоқлар орқали 24 та ҳамда 35 та ёзма мурожаатлардир.

Ўрганишлар натижасида меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун 65 нафар мансабдорга жами 198 млн 450 минг сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланган.

Бундан ташқари, 21 та ҳолатда меҳнат шартномаси тузилмаганлиги, 25 та ҳолатда меҳнат шароитлари яратилмаганлиги, 14 та ҳолатда терим пулларининг ўз вақтида тўламаслик фактлари аниқланиб, мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek