Избосканда ўқитувчиларни мажбурлаган директор жаримага тортилди
Избоскан туманида ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган директор жаримага тортилди
Меҳнат вазирлигининг хабар беришича, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўтказилган текширув натижаларига кўра, мажбурий меҳнат ҳолати тасдиқланди. Андижон вилояти Избоскан тумани 7-сонли мактаб директори А.Урмонов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 51-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка ва ЭКОИҲнинг 3 баробари миқдорида жаримага тортилди.
«Агар мажбурий меҳнат ҳолатларига дуч келсангиз, 71-200-06-00 телефон рақамлари ёки @mehnathuquqbot телеграм боти орқали бизларга хабар беринг», - дейилади баёнотда.
Маълумот учун: МЖтК, 51-модда. Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлов
Қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, меҳнатга бирон бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
👉 @xushnudbek 👈

