Шаҳрисабзда тиббиёт ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилган шахс жаримага тортилди

Matn24-may, 2021, 16:011 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Шаҳрисабзда тиббиёт ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилган шахс 12 млн сўм жаримага тортилди

Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси ишчи ва ходимлари бирлашманинг ҳовлисидаги ер майдонида гуллар орасидаги бегона ўтларни тозалаб, ҳудудни ободонлаштириш ишларига мажбурий тарзда жалб этилганлиги аниқланган, деб хабар бермоқда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.

Ўрганишлар давомида ходимлар шаҳар тиббиёт бирлашмаси хўжалик ишлари мудирининг кўрсатмасига кўра ўз вазифасига кирмайдиган ишларни бажаришга мажбур бўлгани аниқланган.

Шунга кўра, ушбу мансабдорга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 50 баробари (12 млн 250 минг сўм) миқдорида маъмурий жаримага тортилган.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek