Тўрткўлда фаррошга машина ювдирган мудира жаримага тортилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Оқ халатдаги аёл оқ рангли енгил автомобилни юваётган ҳолати акс этган сурат

Куни-кеча ижтимоий тармоқларда ушбу сурат тарқалган эди. Аниқланишича, Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмаси 2-сон кўп тармоқли поликлиникасининг бўлим мудираси Е.Б. иш жараёнида ўзига тегишли бўлган автомашинани шу поликлиникада фаррош бўлиб ишловчи К.Г.га тозалатган.

Шунга кўра, Е.Б. Меҳнат кодексининг 177-моддаси иккинчи қисмидаги талабларини бузганлиги сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан туман Давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 115 минг сўм) миқдорида жарима солинди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek