Жарималар миқдорини камайтириш бўйича таклифлар
❗️Тепадаги пост таҳрирланди:
Жарималар миқдори номутаносиб эканлигидан норози бўлиб овоз берган инсонлар сони 10 мингдан ошди.
Бирор петицияни Олий Мажлис кўриб чиқиши учун шунча овоз бемалол етган бўларди. Аммо прописка ҳақидаги петициямни эълон қилиш ҳеч бир асоссиз рад этилгандан кейин, «Менинг фикрим» порталидан аллақачон ҳафсалам пир бўлган ва бу порталга шахсан мен ишонмайман.
Аммо гарчи каналим расмий мақомга эга бўлмаса ҳам, лекин депутатлар ва бошқа мутасаддилар учун 10 мингдан ортиқ овозлар — яхшигина сигнал. Демак, улар ўз виждонлари билан яхшилаб гаплашиб олишлари керак.
Овоз берувчилар нимани хоҳлаяпти:
• тонировка ва парда учун 5 млн сўмлик жаримани аввалгидек 200 минг сўмга қайтариш, имкони бўлса ундан ҳам арзонлаштириш;
• ўқитувчи, шифокор, банкир ва бошқаларни мажбурлаб ишлатган ҳокимлар ҳамда ҳар қандай бошқа мансабдорларга жазони кескин кучайтириш, керак бўлса жиноий жавобгарлик масаласини қонунчиликка киритиш;
• шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган бошқа жазоларни, хусусан йўл ҳаракати қоидаларига оид жарималарни адолат нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш.
Бор гап шу.
👉 @xushnudbek 👈
