Ўзбекистондаги адолатсиз жарималар таҳлили

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0tahrirlangan

Адолатсиз жарималар

Шу кунларда бўлган воқеалар анча аввал ёзган юқоридаги фикрларимизни яна бир бор эслашимизга мажбур қилди. Яъни барча қонуний қарорлар адолатли бўлавермайди.

Бизда жиноий ва маъмурий жазолар тубдан қайта кўриб чиқишга эҳтиёжманд. Сабаби жуда кўп жазолар қонуний, лекин адолатсиз. Қуйида айрим мисолларни айтаман.

👉 Косонсой туман ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари Мубилло Исомиддинов анҳор бўйида тумандаги ҳар бир мактаб ходимларига 10 метрдан жой ажратиб, ўқитувчиларга бетон қуйдиргани исботланибди. Бу қилмиши учун унга МЖтК 51-моддаси билан маъмурий иш очилиб, жазо сифатида энг кам иш ҳақининг 3 баробари, яъни 608 минг 190 сўм жарима белгиланибди.

Тасаввур қиляпсизми, келажагимиз бунёдкорлари бўлган шунча зиёли ўқитувчиларни қулдай ишлатиб, уларга текинга бетон қуйдириб, атиги 600 минг сўм жарима билан қутилиб кетяпти. Агар ўша ҳоким ўринбосари шу ишларни мардикорларга қилдирганда ҳам бундан қимматроққа тушарди.

Буни кўрган бошқа ҳокимлару, ўринбосарлари ҳам эртага «мана, 600 минг сўмни олдиндан олиб қўйинглар, ўқитувчиларга 1-2 кунлик “заказ”имиз бор эди» дейишлари ҳам мумкин бемалол.

👉 Энди бошқа жарималарни кўриб чиқайлик. Масалан, ҳайдовчи аҳоли яшаш жойида жуда катта тезликда, айтайлик 200-201 тезликда ҳаракатланса, у МЖтК 128-3-моддасига биноан, ЭКИҲ 9 баравари миқдорида, яъни 1 млн 824 минг сўм жарима тўлайди (балки айрим техник сабабларга кўра, тўламаслиги ҳам мумкин - пост таҳрирланди - у жаримани тўлабди). Бундай ҳаракат йўлларда ЙТҲ содир бўлишига сабабчи бўлиши ва ҳайдовчининг ёки йўловчиларнинг ҳаётига бевосита хавф солиши мумкин.

👉 Бошқа мисолни олайлик. Ҳайдовчи иссиқдан сақланиш учун, айтайлик орқа ойнага (задний лобовой) тонировка ўрнатса унга ЭКИҲ 25 баравари миқдорида, яъни 5 млн 68 минг сўм жаримага тортилади. Аслида бу ҳаракат ҳеч кимга, ҳа, ҳа, яна қайтараман ҳеч кимга хавф туғдирмайди! Теварак-атрофини тўсмайди, ҳаракат вақтида ҳеч қандай авария ҳолатини келтириб чиқармайди, ҳайдовчининг бу ҳаракатидан жамиятга зиғирча ҳам зарар йўқ. Лекин жарима отнинг калласидай!

Жарималар:

Ўқитувчиларга бетон қуйдирса - 600 минг сўм
200 дан баланд тезликда юрса - 1 млн 800 минг сўм
Ойнага тонировка ёки парда илса - 5 млн сўм

⁉️ Шу адолатданми?

👍 - ҳа, жарималар адолатли
👎 - йўқ, бу адолатсизлик

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek