Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди

Matn23-oktabr, 2018, 17:191 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

‼️ҲАЙДОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА! 2-ҚИСМ.

🚖 Йўл транспорт ҳодисаси билан боғлиқ жазолар кучайтирилди. 🚔

23 октябрда қабул қилинган Қонунга биноан:

👉 🗂 Ҳужжатлари ёнида бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши – илгари “ярим минималка” жарима солинарди, эндиликда 1 баравар жарима солинади. 1 ноябрдан 202 минг 730 сўм бўлади.

👉 🤷‍♂️ Бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши, худди шунингдек бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши – илгари 3 баравар жарима солинарди, эндиликда 5 баравар жарима бўлди. 1 ноябрдан 1 млн 13 минг 650 сўм бўлади.

👉 ❌ Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқариши – илгари 5 баравар жарима солинарди, эндиликда 10 бараварга оширилди. 1 ноябрдан 2 млн 27 минг 300 сўм бўлади.

👉 🙅‍♂️ Маст ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаш – илгари 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўларди, эндиликда ҳам худди шу муддатга “лишать” қилиниб, ҳам 15 баравар жарима солишга сабаб бўлади. 1 ноябрдан 3 млн 40 минг 950 сўм бўлади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek