Журналистика университетида ижодий имтиҳонларни баҳолаш

Matn19-iyul, 2019, 15:461 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида ижодий имтиҳонларни баҳолаш жараёнидамиз.

Кеча суҳбатга кела олмагандим, бугун ёзма ишларни баҳолашда қатнашяпман.

Азалдан одамларни баҳолашни ёмон кўраман, ўқитувчилик пайтимда ҳам энг ёқимсиз иш - талабаларни баҳолаш эди. Ундан кўра, тинчгина дарсимни ўтиб, билганимни ўргатиб юрганим яхши, дердим.

Ҳозир ҳам абитуриентларнинг ишини 17-18 ёш доирасидан келиб чиқиб баҳолаяпман, шунинг учун баҳоларим бироз баландроқ чиқмоқда. Масалан, ўзимнинг 18 ёшимда ёзган гапларимга 2 ҳам қўймасдим. Ҳатто 5-6 йил олдин ёзган айрим гапларимни ҳозир кўриб қолсам ҳам, уялиб кетаман.

Инсон фикри ёш ўтгани сайин шаклланиб, сайқаллашиб боради. Кечаги дунёқарашингиз бугунгисидан фарқ қилади. Шу сабабли ҳам ёшларни уларнинг тенгдоши сифатида баҳолаш керак, ўзимиздан келиб чиқиб баҳоласак ҳаммаёқ паст балларга тўлиб кетади.

Ҳар ҳолда бу менинг шахсий фикрларим, балки бошқаларнинг позицияси ўзгачадир, ким билсин.

P.S.: суратда университет ректори Шерзод Қудратхўжаев абитуриентларнинг ота-оналарини ижодий ишларни баҳолаш жараёнига олиб кириб, комиссия фаолияти билан бевосита таништирмоқда.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek