Рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жазо

Matn29-iyun, 2022, 16:311 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Ўзбекистонда рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучга кирди

Жорий йилнинг 13 июнидан бошлаб Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар кучга кирди.

Киритилган нормалар юридик шахслар (ва уларнинг мансабдор шахслари) ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлардан жарима ва молиявий санкциялар ундиришни назарда тутади.

Хусусан, эндиликда МЖтКнинг 166-моддасига кўра ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан товарларни (маҳсулотларни) идентификация қилиш йўли билан мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш, –

сотув амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф даромадга тенг миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳисоб-китобларда айтилишича, ноқонуний савдонинг олдини олиш орқали бюджет тушумларини кескин ошириш мумкин.

Маълумотларга кўра, 2022 йилда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси ортидан ҳар йили тўланмай қоладиган солиқ ва бошқа йиғимлар қарийб 540 млрд сўмдан ошиқни ташкил этади. Бу ўртача 50 минг талабанинг бир йиллик контракт тўловига тенг.

Ўзбекистонда сигареталар ва алкоголли маҳсулотлар контрабандаси ва қалбакилаштиришга қарши бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунинг ортидан биринчи навбатда янги жарималар жорий қилинди.

Жавобгарликнинг кучайтирилиши билан бир қаторда давлат томонидан назорат кучайиши ҳам кутилмоқда.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 401
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek