Soliqchilar ortiqcha to'lov talab qilishi noqonuniy
Солиқчилар ортиқча тўлов талаб қилиши тўғрими?
Айрим тадбиркорлар солиқларини ўз вақтида тўлаган бўлса ҳам, солиқчилар яна қўшимча (ортиқча) тўлов қилишни талаб (ёки илтимос) қилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар учраб туради. Мазкур масала юзасидан Давлат солиқ қўмитаси расмий баёнот берди.
❗️Айтилишича, солиқ тўловлари бўйича белгиланган мажбуриятини бажарган шахслардан ортиқча тўлов талаб қилиш ноқонунийдир. Аммо ҳақиқатдан амалиётда бундай ҳолатлар учраб турибди.
Жумладан, 2021 йилнинг I чорагида ортиқча тўловлар олинишига йўл қўйган:
🔸 3 та туман ДСИ раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди;
🔸16 та туман ДСИ раҳбарига “ҳайфсан” берилди ҳамда махсус унвони даражаси пасайтирилди.
Ҳудудий давлат солиқ органлари ходимларини солиқ тўловчилардан ортиқча тўлов талаб қилмасликлари юзасидан қатъий огоҳлантирилган.
👉 @xushnudbek 👈

