Тошкент вилоятида 18 та мактаб карантинга олинди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganТошкент вилоятида 18 та мактаб карантинга олинди
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматига таяниб, ЎзА хабар бермоқда.
Карантинга олинган 18 та умумий ўрта таълим мактабининг 30 нафар ўқувчилари ҳамда 25 нафар ўқитувчиларда коронавирус инфекцияси аниқланганлиги сабабли ўқув жараёнлари масофавий олиб бориляпти.
Жумладан, Ўрта Чирчиқ туманидаги 3, 54-сонли мактаблар, Бўка туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Чирчиқ шаҳридаги 8, 9-сонли, Пискент туманидаги 36-сонли, Паркент туманидаги 22, 51-сонли, Тошкент туманидаги 9, 12, 17, 18-сонли ҳамда Олмалиқ шаҳридаги 17-мактаб, Нурафшон шаҳридаги 1-сонли мактаблар ўқиш жараёнларини тўлиқ онлайн режимда олиб боришмоқда.
Шунингдек, Ўрта Чирчиқ туманидаги 50-сонли умумтаълим мактабининг 3 та синфи, Бўка туманининг 6-мактабнинг 8 та синфи ва 15-мактабнинг ҳам 1 та синфи, Зангиота туманидаги 34-сонли умумтаълим мактабининг 3 та синфлари карантин режимига ўтказилган.
👉 @xushnudbek 👈



