Жамоат хавфсизлиги университети таъсис этилди

Matn20-aprel, 2021, 10:011 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Жамоат хавфсизлиги университети таъсис этилди

Президентнинг тегишли қарори билан Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди.

Университет:

➖ Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия учун – жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасининг тегишинча жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва паспорт тизими талабларини амалга ошириш йўналишларида;

➖ Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун –ҳарбий дипломатия, юриспруденция ва иқтисодиёт ҳамда муҳандислик-техник, тарбиявий-психологик ва қўмондонлик-тактик фаолият соҳасида;

➖ ўз қўриқлаш тузилмаларига эга бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари учун – қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасининг барча йўналишларида малакали кадрларни мақсадли тайёрлашни амалга оширувчи базавий олий ҳарбий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгиланди.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, университетда бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи икки босқичли олий таълим тизими жорий этилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek