Янги ташкил этилган 10 та педагогика ОТМлари рўйхати

Matn25-iyun, 2022, 10:321 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzПедагогика йўналишида 10 та ОТМ ташкил этилади Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори (ПҚ–289-сон, 21.06.2022 й.) имзоланди. ✅ Қарор билан тегишли ОТМ ҳамда ула…

Педагогика йўналишидаги янги 10 та ОТМ қайси олийгоҳлар ўрнида очилди?

Аввалроқ Президент қарори асосида 10 янги педагогика ОТМлари очилгани ҳақида айтгандик. ЎзА (@uzauz) ушбу ОТМлар ҳозирда мавжуд бўлган қайси олийгоҳлар ўрнида ташкил этилганини маълум қилди.

Булар:

1️⃣ Урганч давлат педагогика институти — Урганч давлат университети педагогика йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида;
2️⃣ Наманган давлат педагогика институти — Наманган давлат университети педагогика йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида;
3️⃣ Гулистон давлат педагогика институти — Гулистон давлат университети педагогика йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида;
4️⃣ Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти — Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти негизида;
5️⃣ Андижон давлат педагогика институти — Андижон давлат университетининг Педагогика институти негизида;
6️⃣ Бухоро давлат педагогика институти — Бухоро давлат университетининг Педагогика институти негизида;
7️⃣ Термиз давлат педагогика институти — Термиз давлат университетининг Педагогика институти негизида;
8️⃣ Шаҳрисабз давлат педагогика институти — Қарши давлат университетининг Педагогика институти негизида;
9️⃣ Чирчиқ давлат педагогика университети — Чирчиқ давлат педагогика институти негизида;
1️⃣0️⃣ Жиззах давлат педагогика университети — Жиззах давлат педагогика институти негизида.

❗️Айтишларича, бунда ушбу йўналиш ва мутахассисликларда ҳозир ўқиётган талабалар автоматик равишда янги ОТМларнинг талабаси бўлиб ўтади — ушбу хабар расман тасдиқланмаган. Аниқлаш жараёнида.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 644
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek