ОТМларнинг миллий рейтинги натижалари эълон қилинди

Matn7-avgust, 2019, 12:562 daqiqa0 koʻrish

​​ОТМларнинг миллий рейтинги натижалари эълон қилинди

Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси хабар қилмоқда.

Халқаро тажрибага мувофиқ такомиллаштирилган индикаторлар асосида февраль-июнь ойларида 57 та ОТМлар (филиаллари билан бирга) фаолияти таҳлил қилинди ва 2019 йил 1 январь ҳолатига уларнинг рейтинг натижалари тайёрланди:

1) Гуманитар ва иқтисодий соҳада Ўзбекистон миллий университети, Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети; Тошкент молия институти, Тошкент давлат шарқшунослик институти етакчи ўринларни эгаллаган.

Жиззах давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти, Гулистон давлат университети, Нукус давлат педагогика институти кабилар эса сўнгги ўринларни эгаллади.

2) Техника ва қишлоқ хўжалиги соҳасида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент ахборот технологиялар университети, Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти, Тошкент давлат аграр университети етакчи ўринларни эгаллади.

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Андижон машинасозлик институти қуйи ўринларни эгаллади.

3) Тиббиёт соҳасида Тошкент стоматология институти, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти етакчи ўринларни эгаллади.

Самарқанд давлат тиббиёт институти, Андижон давлат тиббиёт институти эса сўнгги ўринларни эгаллади.

4) Маданият, санъат ва спорт соҳасида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Миллий рассомчилик ва дизайн институти етакчи ўринларни эгаллашди.

Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети сўнгги ўринларни эгаллашди.

Умумий рейтингда

ЎзМУ, Ирригация, СамДУ, ТАТУ, Темир йўллар етакчи ўринларни эгаллашди.

Жиззах педагогика, Қўқон педагогика, ГулДУ, АндМИ, Нукус педагогика сўнгги ўринларни эгалладилар.

Илмий салоҳияти бўйича

ЎзМУ, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Ирригация, Педиатрия, СамДУ етакчи ўринларда;

АндМИ, Жисмоний тарбия, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Термиз давлат университети, Қўқон педагогика сўнгги ўринларни эгаллади.

Талабалар билими бўйича

энг юқори натижаларни Ирригация, Навоий давлат кончилик институти, Аграр, Урганч давлат университети эгаллади;

энг паст натижаларни Андижон тиббиёт, Жиззах педагогика, Консерватория, Нукус педагогикалар кўрсатди.

Энг кўп иш берувчилар баҳосини тўплаган ОТМларга ЎзМУ, Ирригация, ТАТУ, ТДТУ, УрДУ, Тошкент давлат педагогика университети, Иқтисодиёт университети, Қорақалпоқ давлат университети, Молия институти киради.

Тўлиқ рейтинг билан http://reyting.tdi.uz/all/ сайти орқали танишишингиз мумкин.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek