Ўзбекистонда 10 та педагогика ОТМ ташкил этилади

Matn24-iyun, 2022, 14:201 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Педагогика йўналишида 10 та ОТМ ташкил этилади

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори (ПҚ–289-сон, 21.06.2022 й.) имзоланди.

✅ Қарор билан тегишли ОТМ ҳамда уларнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида қуйидагилар ташкил этилади:

➖ Урганч давлат педагогика институти;
➖ Наманган давлат педагогика институти;
➖ Гулистон давлат педагогика институти;
➖ Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти;
➖ Андижон давлат педагогика институти;
➖ Бухоро давлат педагогика институти;
➖ Термиз давлат педагогика институти;
➖ Шаҳрисабз давлат педагогика институти;
➖ Чирчиқ давлат педагогика университети;
➖ Жиззах давлат педагогика университети.

✅ 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ кундузги таълим шаклида ўқиётган 2–4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари “4+2” тартибида (дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида) олиб борилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1631
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek