Тошкентда дарахтларни дизель билан қуритишга уринишди

Albom24-iyun, 2022, 10:312 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Ваҳший қотиллар!

Кеча Тролл.уз саҳифасида Тошкент шаҳридаги Катта Миробод маҳалласида айрим шахслар томонидан дарахтларни атайин қуритиш мақсадида улар остига дизель ёқилғиси қуйилаётгани ҳақида хабар чиқди.

Давлат экология қўмитасининг маълум қилишича, олиб борилган ўрганишлар натижасида дарахтларни сунъий равишда қуритишга уриниш ўз тасдиғини топган ва суриштирув бошланибди.

Ҳозирда дарахтларни сақлаб қолиш ишлари бошлаб юборилибди.

Катта эҳтимол билан бу ишни шу ҳудудда қурилиш қилишдан манфаатдор шахслар қилган бўлиши мумкин. Айрим қурувчилар шу даражада қутуриб кетишганки, ўз мақсадлари йўлида ҳар қанақа ифлослигу разилликка тайёр.

Масалан, йил бошида Юнусободнинг Шаҳристонида ниқобланган шахслар (!) шундоққина йўл бўйида ўсиб турган тўрт туп қарағайни кесиб кетганди. Кесган дарахтини олиб ҳам кетмасдан, шунчаки кесиб, ташлаб кетганди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғашганди, кейин натижаси нима бўлди, бундан хабарим йўқ. Бу машмашалар ўша ҳудудда яшовчи аҳоли ва ўша ерда қурилиш қилаётган тадбиркор ўртасидаги тортишувлардан кейин бўлгани ҳам ғалати.

Хуллас, Тошкентнинг ҳамма ерини қурилишга бериб, “қуритиб” бўлдик ҳисоб. Маҳаллалар орасида бир қарич ҳам ер қолмади. Энди дарахтларни қуритишга ўтдик. Эртага одамларни қуритамиз. Бора-бора бутун мамлакатни қуритмасак гўрга эди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 😢 2428
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek