Баҳром Абдуҳалимов Тошкентдаги қурилишларни танқид қилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Баҳром Абдуҳалимов «Адолат» СДП минбарида нутқ сўзламоқда

Баҳром Абдуҳалимов: “Муҳташам “сити”ларга ружу қўйиш экологик тангликни кучайтиради”

“Адолат” СДПдан Президентликка номзоди қўйилган Баҳром Абдуҳалимов Тошкентдаги ҳаддан ортиқ қурилишларнинг зарари, хусусан сув ресурсларининг йўқ қилинаётганини танқид қилди.

“Ҳаводаги чангга қарши қандай курашиш мумкин? Бунинг йўллари кўп, масалан сунъий кўллардан фойдаланиш. Лекин юртимизда сув ҳавзалари кўпайтирилишнинг ўрнига уларни йўқ қилишга ҳаракат қилинаётгани таассуфли ҳолатдир.

Бундан анча йиллар аввал пойтахтдаги Ўзбекистон давлат консерваторияси биноси ўрнида катта кўл бўларди, ҳозир ундан асар йўқ. Яқинда Миллий боғдаги кўл ҳам таг-туги билан йўқ қилиниб, ўрнига аллақандай “сити” қаққайтириб қўйилди. Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи ҳам шундай режалар чангалида турибди”, - дейди Баҳром Абдуҳалимов.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek