Яшил макон акциясида 2,4 млн кўчат қуриб қолган
“Яшил макон” акцияси доирасида экилган 2,4 млн дона кўчат қуриб қолган
Ҳисоб палатаси “Яшил макон” умуммиллий акцияси доирасида шу йил баҳорда олиб борилган дарахт кўчатларини экиш ишлари юзасидан ўтказган тафтиш хулосасини эълон қилди.
Унга кўра:
✅ Республика бўйича жами экилган кўчатлар — 129,6 млн дона;
➕ ҳисоботга қўшиб ёзилган (аслида экилмаган) кўчатлар — 6,2 млн дона;
❌ суғориш тизими бўлмаган жойларга экилган кўчатлар — 3,4 млн дона;
🪵 сувсизлик ва етарли парвариш бўлмагани сабабли баҳор тугамасдан қуриб, нобуд бўлган кўчатлар — 2,4 млн дона;
⚠️ яроқсиз ерларга экилган кўчатлар — 341 минг дона;
♨️ белгиланган масофа сақланмай экилган кўчатлар — 65 минг дона.
👉 @xushnudbek 👈
- 😢 1283

