Оролбўйида саксовул экиш ва аҳоли даромади ҳақида
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Низомиддин Бакиров ҳамда Шуманай тумани ўрмон хўжалиги бўлими бошлиғи Зарипбой Холмуродовдан қисқа интервью олдим. Мутахассислар қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди.
Масалан, 2002 йилда ҳам биз борган жойда сув бўлган экан.
Битта саксовул 1 тоннагача қумни ушлаб қолади. Оролнинг қуриган жойидаги қумлар оддий қум эмас, балки улар таркибида заҳарли моддалар ҳам кўп. Агар уларни шамол кўтарса, аҳоли саломатлигига катта зиён етказади.
Мўйноқликлар саксовул уруғини териб, давлатга сотиш билан шуғулланаяпти ва бир мавсумда 40-50 млн сўмгача оилавий даромад қилишяпти.
Кейинги босқичда бу жойларда яшил яйловлар ташкил қилиб, аҳолига чорвачилик учун шароит яратиш режалаштирилмоқда.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1266


